Линклар

Карзай: Афғонистон разведка хизмати бошлиғига ҳужум Кветтада режаланган


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай мамлакат разведка хизмати бошлиғи Асадулла Ҳолид яраланган худкуш ҳужум Покистоннинг Кветта шаҳрида режаланганини айтди.

Шанба куни Афғонистон пойтахтида ўтказилган матбуот анжуманида сўзлаган Карзай Исломобод ҳукуматини пайшанба куни Кобулда амалга ошрилган ҳужумга алоқадорликда айбламади.

Бироқ Карзай бу масалани Исломобод расмийлари билан мулоқот чоғида кўтаришини таъкидлади.

Афғонистон президентига кўра, ҳозир Холид ҳужум пайтида олган жароҳатларидан даволанмоқда.
XS
SM
MD
LG