Линклар

logo-print

Ғазода ҲАМАСнинг 25 йиллиги нишонланмоқда


ҲАМАС лидери Ҳолид Машъал.

ҲАМАС лидери Ҳолид Машъал.

ҲАМАС ҳаракати ташкил этилганининг 25 йиллигини нишонлаш учун ўн минглаб фаластинлик Ғазо шаҳрига тўпланмоқда. Ғазо Секторига илк бор ташриф буюрган ҲАМАС лидери Ҳолид Машъал омма олдида нутқ сўзлайди.


ҲАМАС ҳаракати ташкил этилганининг 25 йиллигини нишонлаш учун ўн минглаб фаластинлик Ғазо шаҳрига тўпланмоқда. Ғазо Секторига илк бор ташриф буюрган ҲАМАС лидери Ҳолид Машъал омма олдида нутқ сўзлайди.

Машъалнинг Ғазога ташрифи ҲАМАС ва Исроил армияси ўртасидаги уруш тугаганидан икки ҳафта кейин амалга ошмоқда.

Саккиз кун давом этган урушда қарийб 170 нафар фаластинлик ва олти исроиллик нобуд бўлди.

Миср воситачилигида эришилган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув ҳарбий ҳаракатларга чек қўйди.

ҲАМАС ҳаракати матбуот котиби Сами Абу Зуҳри Рейтерс ахборот агентлиги мухбири билан суҳбатда тантаналарнинг Ғазо шаҳрида ўтказилаётгани муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

- ҲАМАС тузилганининг 25 йиллиги муҳим воқеа. Бу сана қаршилик ҳаракатининг ғалабасига тўғри келди. Маросимда биринчи марта ҲАМАС лидери Ҳолид Машъал иштирок этмоқда. Бу истелога қарши муждадир.

Ғазо эркин ва бу ерга ким келишини босқинчи эмас, ғазоликлар ҳал қилади. Фаластиннинг ҳамма фракцияларидан вакиллар қатнашаётгани, айни пайтда, Фаластин халқининг бирлик муждасидир, деди ҲАМАС нинг матбуот котиби.

Шанба кунги тантанали маросимда Фатаҳ партиясининг маҳаллий лидерлари ҳам қатнашади.

Бу Фаластин президенти Маҳмуд Аббос етакчилигидаги Фатаҳ партияси вакилларининг 2007 йилги фуқаролик урушидан кейин Ғазони эгаллаб олган ҲАМАС уюштираётган тадбирда илк бор иштирок этишидир.

Жума куни Ғазода сўзлаган Ҳолид Машъал ўз ташкилоти Фатаҳ билан ярашиш йўлидан боришига ваъда берди.

ҲАМАС ҳаракати низомида Исроил давлатини йўқ қилиш ва 1948 йилгача бўлган чегаралар доирасида Исломий давлат қуришни назарда тутилган.

Тантанали маросим муносабати билан Ғазо шаҳри марказига туташ йўллар эрта тонгдан хавфсизлик кучлари томонидан ёпиб қўйилди.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, ўнлаб хавфсизлик ходимлари бинолар томида туриб атрофни кузатмоқда.

ҲАМАС нинг жамоатчилик билан ишлаш бўлими бошлиғи Ашраф Абу Заид юбилей тантаналарида 200 мингдан ортиқ одам қатнашиши кутилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG