Линклар

Дамашқ яқинида ҳарбийлар ва исёнчилар ўртасида жанглар давом этмоқда


Сурия пойтахти Дамашқ яқинида ҳукумат қўшинлари билан исёнчи гуруҳлар ўртасида жанглар давом этмоқда.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваториясининг Суриядаги фаолларига асосланиб хабар беришича, шанба куни ҳукумат учқичлари пойтахтдан жанубда ва шимоли-шарқда исёнчилар эгаллаган позицияларни бомбардимон қилган.

Жума куни исёнчи гуруҳлар Сурия режимига қуроллар етказиб берилишини тўхтатиш мақсадида Дамашқ халқаро аэропортини қонуний “ҳарбий нишон” деб эълон қилди.

Уруш ҳаракатлари боис самолётларнинг Дамашққа тижорат парвозлар тўхтатилган.

Сурия расмийлари эса халқаро аэропорт жума куни ҳам ишлаганини иддао қилмоқда.
XS
SM
MD
LG