Линклар

logo-print

Миср ҳарбийлари диалогни қўллаб-қувватлади


Миср армияси аскарлари Қоҳирада президент саройига киришга уринган намойишчиларни тўхтатаётган пайт, 2012 йил 7 декабр

Миср армияси аскарлари Қоҳирада президент саройига киришга уринган намойишчиларни тўхтатаётган пайт, 2012 йил 7 декабр

Миср ҳарбийлари мамлакатда юзага келган сиёсий бўҳронни ҳал қилиш учун “диалог олиб борилиши”ни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Ҳарбийлар шанба куни эълон қилган баёнотда диалогнинг акси “бизни фожиавий оқибатларга олиб борувчи қоронғулик сари етаклайди”, дейилган.

Бу президент Муҳаммад Мурсийга қарши 16 кун олдин норозилик акциялари бошланганидан бери мамлакат ҳарбийлари эълон қилган биринчи баёнотдир.

Миср мухолифати етакчилари рад қилаётганига қарамай, шанба куни Мурсийнинг сиёсий бўҳронга ечим топиш учун музокаралар олиб бориш уринишини давом эттириши кутилмоқда.

22 ноябр куни Мурсий президент ваколатларини кенгайтириш ҳақида конституциявий фармон қабул қилгани Мисрда норозиликлар бошланишига сабаб бўлганди.
XS
SM
MD
LG