Линклар

logo-print
Журналист ва мухолифатдаги “Бирдамлик” ҳаракатининг Ўзбекистон бўйича раҳбари Малоҳат Эшонқулова Самарқанд вилояти, Оқдарё туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ҳибсга олинди.

"Бирдамлик" ҳаракати раҳбари Баходир Чориевнинг Озодликка айтишича, 7 декабр куни кечқурун орган ходимлари Малоҳат Эшонқулова ва унинг турмуш ўртоғи Аваз Фозиловни уйидан ички ишлар идорасига олиб кетишган.

Чориевга кўра, Аваз Фозилов ярим соатлар ўтган қўйиб юборилган. Аммо рафиқаси қаерда сақланаётгани ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Малоҳат Эшонқулова ва "Бирдамлик" ҳаракатининг бошқа фаоллари Ўзбекистон конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллиги муносабати билан 1 декабрдан бошлаб “ОШ” тадбирлари ўтказа бошлаган.

Бироқ Баходир Чориевга кўра, Ички ишлар ходимлари 4 декабрдан бери “Бирдамлик” фаолларини ҳибсга олган.
XS
SM
MD
LG