Линклар

logo-print
Жанубий Африка республикасининг собиқ президенти Нелсон Мандела шанба куни тиббий кўрикдан ўтиш учун касалхонага ётқизилди.

Мамлакат президенти Жейкоб Зума Нелсон Мандела соғлиғи учун хавотирланишга «асос йўқ»лигини билдирди.

Нобел тинчлик мукофоти лауреати, қора танлиларнинг фуқаровий ҳақ-ҳуқуқлари ва аппартеидга қарши кураш фахрийси бўлган 94 ёшли Мандела умрининг 27 йилини қамоқда ўтказган. Қамоқда бўлган пайтда у сил касалини юқтириб олган.

1994 йили Мандела Жанубий Африка республикасининг биринчи қора танли президентига айланган ва бу лавозимда, ўз мандатига мувофиқ, беш йил ишлаган.

Сўнгги йилларда Нелсон Мандела актив ижтимоий фаолиятдан четланган.
XS
SM
MD
LG