Линклар

Холид Машъал: «Фаластинликлар Исроил давлатини тан олмайди»


ҲАМАС лидери Холид Машъал.

ҲАМАС лидери Холид Машъал.

ҲАМАС раҳбари Холид Машъал ўз тарафдорлари ҳеч кимга «Фаластин ерларининг бир қаричини ҳам» бериб қўймаслигини билдирди.

ҲАМАС ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан Ғазо минтақасида уюштирилган маросимда чиқиш қилган Машъал фаластинликлар Исроил истилоси қонунийлигини ҳам, Исроил давлатини ҳам тан олмаслигини эълон қилди.

Ғарб агентликлари доим хорижда яшаб келган Машъал ҳокимият ҲАМАС гуруҳи қўлида бўлган Ғазо минтақасига илк бор ташриф буюрганини қайд этадилар.

Икки ҳафта аввал Ғазода саккиз кунлик қуролли тўқнашувдан сўнг исроилликлар ва фаластинликлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш ҳақида битим имзоланган. Бу тўқнашув натижасида 170 нафар фаластинлик ва олти нафар исроиллик ҳалок бўлганди.
XS
SM
MD
LG