Линклар

Қамчи Кўлбаев Бишкекка келтирилди


Қамчи Кўлбаев қирғиз расмийлари сўровига кўра Интерпол томонидан ҳам қидирилаётганди.

Қамчи Кўлбаев қирғиз расмийлари сўровига кўра Интерпол томонидан ҳам қидирилаётганди.

Шу йилнинг 8 декабр куни Қирғизистондаги жиноят олами лидерларидан бири Қамчибек Кўлбаев қирғиз чекистлари томонидан Дубайдан Бишкекка олиб келинган. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумот тарқатди.

Кўлбаев Қирғизистон Жиноят кодекстининг 123-моддаси (одам ўғирлаганлик), 125-моддаси (ноқонуний равишда кишини озодликдан маҳрум қилганлик), 168-моддаси (талончилик), 231-моддаси (жиноий ташкилот тузганлик), 241-моддаси (ўқотар қурол, ўқ-дори, портловчи моддалар ва портлаш мосламаларини сотиб олганлик, сотганлик, сақлаганлик ёки ташиганлик), 247-моддаси (наркотик ва психотроп моддаларни тайёрлаганлик, сотиб олганлик, сақлаганлик, ташиганлик, сотганлик) ҳамда 341-моддасида (ҳокимият вакилига нисбатан куч қўллаганлик) кўзда тутилган жиноятларни амалга оширганликда айбланмоқда.

Айни пайтда Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг тергов ҳибсхонасида тутиб турилган Қамчи Кўлбаев иши бўйича тергов-тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама томонидан “Дунёдаги энг йирик наркоқироллар” қора рўйхатига киритилган Кўлбаев 2006 йилдан бери Қирғизистондаги уюшган жиноий гуруҳларни бошқариб келаётгани айтилади.

Айрим манбалар унинг 2010 йил ёзида Қирғизистон жанубида содир бўлган этник тўқнашувда ҳам фаол иштироки борлигини иддао қилиб келадилар.
XS
SM
MD
LG