Линклар

Франция Тараққиёт агентлиги Ўзбекистонда илк лойиҳани амалга оширади


Франция Тараққиёт агентлигининг экспертлар делегацияси 4-7 декабр кунлари Ўзбекистонга сафар қилди.

Ташрифдан мақсад Франция Ўзбекистонда молиялаштирадиган биринчи тараққиёт лойиҳасини амалга ошириш режасини ишлаб чиқишдан иборат.

Тошкентдаги Франция элчихонаси маълумотига кўра, лойиҳа энергетика соҳасига таллуқли бўлиши назарда тутилган.

Миссия Ўзбекистондаги тегишли давлат идораларига Франция Тараққиёт агентлиги Республикада фаолиятини бошлашига юридик асос бўладиган ҳужжатларни топширган.

Ўтган йил Франция ҳукумати Ўзбекистондаги ўз фаолиятини кенгайтириш ҳақида қарор қабул қилган.
XS
SM
MD
LG