Линклар

logo-print

Миср президенти конституциявий фармонини бекор қилди


Миср Президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий ўз ваколатларини кенгайтириш ҳақида 22 ноябр куни қабул қилган мунозарали конституциявий фармонини бекор қилди.

Айни пайтда, Миср президентининг матбуот котиби Мурсий бахсларга сабаб бўлаётган мамлакат янги конситуцияси бўйича 15 декабрга белгиланган референдум муддатини кечиктирмаслигини билдирди.

Бу Мисрда юзага келган сиёсий бўҳронни ҳал қилиш учун Мурсий таклиф қилган “миллий диалог” доирасида шанба куни ўтказилган музокарадан кейин эълон қилинди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, йирик мухолифат партиялари 8 декабр кунги сўзлашувга бойкор эълон қилган.
XS
SM
MD
LG