Линклар

logo-print

Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани почта бўлинмасидан шу йилнинг 5 декабридан 6 декабрига ўтар кечаси миллионлаган сўм миқдорида пул ўғирланган.


Озодликнинг фарғоналик манбасига кўра, Тошлоқдаги бу ўғирлик туман аҳолисининг тинчини бузган.

Унинг айтишича, ижтимоий тўловлар (пенсия) учун мўлжалланмиш 200 миллион сўмдан ортиқроқ пул сақланаётган почта бўлинмасидан 17 миллион сўм ўғирлаб чиқиб кетилган.

Исми ошкор қилинишини истамаган манбага кўра...

- Ўшандан бери район марказида бўлган таксичи, Дамас ҳайдовчиси ёки кўчада номи чиққан одамларнинг ҳаммасини, почта атрофидаги магазин раҳбари ёки сотувчиларнинг ҳаммасини олиб кириб тиқиб юборган. “Гувоҳлиги керак, униси керак, буниси керак” деб безор қилишди. Қаттиқ тўполон бўлиб, ахтар-ахтар бўлаяпти.

Озодлик: Дамас ҳайдаганлар деяпсиз, Дамас ҳайдовчиларидан гумон бор эканми?

- Кимдан гумонлиги ноаниқ. Кимни бўлса олиб кириб кетаяпти.

Озодлик: Уларни қаерга олиб кириб кетишаяпти?

- Район ички ишлар бўлимига, - деди Озодликнинг фарғоналик манбаси.

Тошлоқ туман ички ишлар бўлимининг ўзини Ҳусниддин деб таништирган навбатчиси почта бўлинмасидан пул ўғирланганига оид маълумотни тасдиқлади, бироқ пул ўғрилари ҳали топилмаганини айтди.

Айни пайтда навбатчи бу иш бўйича “Тошлоқда кўринган одамни милиция олиб кетаяпти” деган гапни инкор қилди.

- Кўринган одамни эмас, ўша подозрительный одамларни... Ўша ерда ишлаган, пул келганини билган, шўпир-ҳайдовчи – ўша одамлар олиб келиниб, сўроқ қилинаяпти, - деди Тошлоқ туман ички ишлар бўлимининг навбатчиси.

Маълумотларга кўра, ҳозир мазкур ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, жиноятчиларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG