Линклар

1 январдан спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотлари акциз солиғи 25 фоизгача ошади


2013 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларига белгиланган акциз солиғи 5 фоиздан 25 фоизгача ошади.

Янги йилда акциз солиғи вино учун 5 фоизга, этил спирти учун 15 фоизга, бошқа турдаги спиртли ичимликлар учун 20 фоизга ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи 25 фоизга оширилади.

Тренд.аз нашри хабарига кўра, Ўзбекистон Бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов Сенатнинг пайшанба кунги йиғилишида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари акциз солиғи оширилишидан давлат бюджетининг даромад қисмига қўшимча 101 миллиард сўм тушишини айтган.

2012 йил 1 январдан бошлаб 1 декалитр этил спиртига (1 декалитр - 10 литрга тўғри келади-таҳр.) 2636 сўм, вино учун 4981, коняк, ароқ ва бошқа спиртли ичимликларга 21800 сўм ва пивога 2587 сўм акциз солиғи жорий қилинган эди.
XS
SM
MD
LG