Линклар

logo-print
Эрон полицияси Покистонга чегарадош ҳудудда 11 тоннадан ортиқ наркотик моддаларни қўлга туширди.

Бу мамлакат тарихида қўлга туширилган энг катта миқдордаги наркотиклар экани айтилмоқда.

Чегара қўшинлари генерали Ҳусайн Зулфиқорийга таяниб Эрондаги ахборот агентликларининг хабар беришича, Систон-Балучистон вилоятининг Жакиғур минтақасида 36 соат давомида ўтказилган махсус амалиётлар давомида 10 тонна қорадори ва бир тонна наша қўлга туширилган.

Амалиёт давомида содир бўлган қуролли тўқнашувда наркотик контрабандачиларидан бири ўлган, бир нечтаси яраланган, бошқалари Покистон ҳудудига қочишга муваффақ бўлган.

Эроннинг Афғонистон ва Покистон билан чегараси узунлиги 1700 километрни ташкил этади.

Мазкур ҳудуд Европа ва Яқин Шарқ давлатларига наркотиклар яширинча ташиладиган транзит йўли экани айтилади.

2012 йил бошидан бери Эрон 350 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик моддаларини қўлга туширган.
XS
SM
MD
LG