Линклар

Покистонда Ал-Қоида қўмондони ўлдирилди


АҚШнинг "MQ-1" русумидаги пилотсиз учқичи.

АҚШнинг "MQ-1" русумидаги пилотсиз учқичи.

АҚШнинг пилотсиз учқичи Покистоннинг қабилалар яшайдиган минтақасини бомбардимон қилгани оқибатида камида уч киши, жумладан, Ал-Қоида қўмондони ўлди.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳаво ҳужуми Шимолий Вазиристон вилоятининг Афғонистонга чегарадош бўлган Миран Шох минтақасида амалга оширилган.

Расмийларга кўра, пахсадан қурилган бинога тўртта ракета тушиб портлаган.

Исми ошкор этилган Покистон ҳарбийсига асосланиб Рейтерс ахборот агентлигининг хабар қилишича, ўлганлардан бири Ал-Қоида қўмондони Муҳаммад Аҳмад Алмансур бўлган.

6 декабр куни амалга оширилган шу каби ҳужумда Ал-Қоиданинг бошқа юқори лавозимли аъзоси ўлган.
XS
SM
MD
LG