Линклар

logo-print

Патрушев: МДҲ ҳудудларида “зарғалдоқ” инқилоби хавфи бор


Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев.

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев.

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев президент Владимир Путиннинг ишончли вакиллари билан учрашувда Россия ва МДҲнинг бошқа давлатларида “зарғалдоқ” инқилоби эҳтимоли сақланиб қолаётганини билдирди.

РИА Новости ахборот агентлиги хабарига кўра, Патрушев бундай хавф Қирғизистон, Украина ва Тожикистонда мавжуд эканини айтган.

Унинг фикрича, мазкур давлатлардаги воқеалар Россия учун тахдид пайдо қила ва яқин фурсатда бу масалага кўпроқ эътибор қаратилади.

9 декабр кунги учрашувда Николай Патрушев Россия Шимолий Африка ва Яқин шарқдаги можаролар жараёнини назорат қилишда давом этишини ҳам қўшимча қилган.
XS
SM
MD
LG