Линклар

Миср Президенти Муҳаммад Мурсийнинг рақиблари бахсларга сабаб бўлаётган янги конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги президент қарорини рад қилди.

Мурсий ўз ваколатларини кенгайтириш ҳақида 22 ноябр куни қабул қилган конституциявий фармонини 9 декабр куни бекор қилди.

Мурсийнинг фармони норозилик намойишлари ва полиция билан норозилир ўртасида тўқнашувларга сабаб бўлди.

Бироқ исломчилар кўпчиликни ташкил этган парламент томонидан тасдиқланган янги конституция лойиҳаси бўйича 15 декабрга белгиланган референдум ўз вақтида ўтказилиши маълум қилинди.

“Миллий Қутқариш Фронти” якшанба куни кечки пайт референдумга расмий жавоб эълон қилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG