Линклар

logo-print

Мурсий фармонини бекор қилди, рақиблар ҳануз норози


Миср Президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий ўз ваколатларини кенгайтириш ҳақидаги конституциявий фармонини бекор қилганига қарамай, унинг сиёсий рақиблари энди янги конституция бўйича 15 декабрда референдум ўтказишга қаршилик қилмоқда.


Миср Президенти Муҳаммад Мурсий ўз ваколатларини кенгайтириш ҳақидаги конституциявий фармонини бекор қилганига қарамай, унинг сиёсий рақиблари энди янги конституция бўйича 15 декабрда референдум ўтказишга қаршилик қилмоқда.

Президент Мурсий ўз ваколатларини кенгайтириш ҳақида 22 ноябр куни қабул қилган конституциявий фармонини 9 декабр куни бекор қилди.

Мурсийнинг бу фармони норозилик намойишлари ва полиция билан норозилар ўртасида тўқнашувларга сабаб бўлмоқда.

Бироқ, исломчилар кўпчиликни ташкил этган парламент томонидан тасдиқланган янги конституция лойиҳаси бўйича 15 декабрга белгиланган референдум ўз вақтида ўтказилиши якшанба куни маълум қилинди.

Президент Мурсий конституциявий фармонини бекор қилганига қарамай, унинг сиёсий рақиблари ва мухолифат тарафдорлари референдум ўтказиш муддати кечиктирилишини талаб қилмоқда.

Мухолифат тарафдорларидан бири Маҳмуд Ал-Аад пойтахт Қоҳирада Рейтерс ахборот агентлиги мухбирига буларни айтди.

- Одамлар талаби икки нарсадан иборат: конституциявий фармонни бекор қилиш ва референдумни кечиктириш. Иккиси талабдан бири ҳал бўлгани Миср халқи учун етарли эмас. Референдум ўтказиш янги конституция лойиҳаси бўйича келишувга эришилгунига қадар кечиктирилиши керак, деди Маҳмуд Ал-Аад.

Миср Бош вазири Хишам Кандил бу жамао фикри учун энг яхши синов эканини айтиб референдум ўтказилишини ёқлади.
Мухолифат гуруҳларидан тузилган “Миллий Қутқариш Фронти”нинг етакчи аъзоси Аҳмад Саид бунга норозилик билдириб, референдумни “жанжалли”, деб атади.

“Миллий Қутқариш Фронти” якшанба куни кечки пайт референдумга расмий жавоб эълон қилишни режаланган.

Бу Мисрда юзага келган сиёсий бўҳронни ҳал қилиш учун президент Мурсий таклиф қилган “миллий диалог” доирасида шанба куни ўтказилган музокарадан кейин эълон қилинди.

Мухолифатдаги йирик партиялар шанба кунги музокараларга бойкот эълон қилган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG