Линклар

logo-print

Россия Ташқи ишлар вазири АҚШнинг янги қонунини танқид қилди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров инсон ҳуқуқларини бузган Россия расмийларига қарши санкциялар қўллаш ҳақидаги АҚШнинг янги қонунини кескин танқид қилди.

Лавров “Магнитский акти” деб номланган янги қонун “Американинг миллий манфаатларига хизмат қилиши” ва Россиянинг ички ишларига аралашишини айтди.

Лавров Россия Давлат Думаси аъзоларини келаси ҳафта “Магнитский акти”га жавоб қайтариш масаласи муҳокама қилинган пайтда “бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиш”га чақирди.

АҚШ Сенати “Магнитский акти”ни 6 декабр куни қабул қилган.
XS
SM
MD
LG