Линклар

Мисрда мухолифат янги конституция лойиҳасига муносабатини билдирди


Мисрда мухолифат президент Муҳаммад Мурсийнинг янги конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш таклифига қарши оммавий норозиликлар уюштиришга чақирди.

22 ноябр куни Мурсий ўз ваколатларини кенгайтириш ва янги конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш ҳақида фармон қабул қилган эди.

Пойтахт Қоҳирада ўтказилган оммавий норозиликлардан сўнг 9 декабр куни президент ўз ваколатларини кенгайтирувчи фармонни бекор қилди.

Бироқ исломчилар кўпчиликни ташкил этган парламент томонидан тасдиқланган янги конституция лойиҳаси бўйича 15 декабрга белгиланган референдум ўз вақтида ўтказилиши маълум қилинди.

“Миллий Қутқариш Фронти” якшанба куни янги конституция лойиҳасини “Миср халқи манфаатларини ифода этмас”лигини айтиб, унга қарши оммавий норозилик акциясини уюштиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG