Линклар

Афғонистонда АҚШ ҳарбийси Толибон тарафидан ўғирлаб кетилган америкалик шифокорни қутқарув амалиётида ҳалок бўлди.

Махсус кучлар вакили бўлган аскарнинг ўлими ҳақида АҚШ ҳукумати маълум қилди.

Оқ Уй берган баёнотда муваффақиятли якунланган қутқарув амалиёти “юқори жасорат, маҳорат ва ватанпарварлик рухида” ўтгани айтилади.

Афғонистондаги НАТО кучларига кўра, қўлга киритилган разведка маълумотлари ўғирлаб кетилган шифокор Дилип Жозефнинг ҳаёти хафв остида бўлганини кўрсатган.

Якшанба куни ўтказилган қутқарув амалиётида камида етти Толибон жангариси ўлдирилгани айтилмоқда.

Дилип Жозеф 5 декабр куни Кобул вилоятининг Суробий туманида Толибон жангарилари тарафидан ўғирлаб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG