Линклар

logo-print
Европа Иттифоқи етакчилари душанба кунга белгиланган тантанали маросимда Нобел Тинчлик мокофотини қабул қилиб олишади.

Нуфузли халқаро мукофот Европа Иттифоқига берилгани ҳақида жорий йилнинг октябр ойида эълон қилинган эди.

Осло шаҳрида ўтадиган тақдимот маросимида қиймати 1,2 миллион АҚШ долларига тенглиги айтилаётган мукофотни Нобел қўмитаси раиси Торбёрн Ягланд топширади.

Маросимда йигирмага яқин ЕИ етакчилари, жумладан, Франция президенти Франсуа Олланд ва Германия Канцлери Ангела Меркел қатнашиши кутилмоқда.

Нобел Тинчлик мукофоти ЕИга 60 йил давомида Европада тинчлик ва ярашиш, демократия ва инсон ҳуқуқлари ривожига хисса қўшиб келгани учун берилди.

Танқидчилар ҳарбий кучга эга бўлган Европа Иттифоқининг 90 йилларда Болқонда бўлиб ўтган урушнинг олдини ололмагани учун ушбу мукофотга нолойиқ эканини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG