Линклар

logo-print
Испаниянинг "Барселона" футбол клуби ҳужумчиси Лионел Месси бир тақвим йилида энг кўп гол киритиш бўйича дунё рекордини янгилади.

“Бавария” клуби ва ГФР термаси ҳужумчиси Герд Мюллер тарафидан 1972 йили ўрнатилган 85та голли рекорд кўрсаткич қирқ йилдан буён янгиланмай келаётганди.

Месси Испания чемпионатининг 15-турида “Бетис” жамоасига қарши ўтган ўйинда рақиб дарвозасини икки марта ишғол этди.

Ушбу дублдан сўнг Лионел Месси мавсум давомида киритган голлари сонини 86 га етказди ва бу борада мутлоқ рекордчига айланди.

25 ёшли Месси жорий йилнинг энг яхши футболчиси унвонига номзод этиб кўрсатилган. ФИФА тарафидан тақдим этиладиган ушбу унвонга Месси сўнгги уч йил давомида эгалик қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG