Линклар

Тожикистон 10 декабр куни Жаҳон савдо ташкилотининг 158-аъзосига айланади.

Бу ҳақдаги ҳужжатга ташкилотнинг бош қароргоҳи жойлашган Женева шаҳрида имзо чекилиши кутилмоқда.

Айни дамда иш сафари билан Швейцарияда бўлган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ушбу тадбирда қатнашади.

Тожикистон ҳукумати 2001 йилдан бери ЖСТга аъзо бўлиш ниятини билдириб келади ва унинг учун мамлакатда қатор ислоҳотларни ўтказишга ваъда берган.

ЖСТ дунёдаги деярли барча савдоларни йўлга солиб келади.

Россия ташкилотга жорий йилнинг август ойида аъзо бўлган эди.
XS
SM
MD
LG