Линклар

logo-print

Афғонистон: Нимрўз вилоят полицияси бошлиғи суиқасд қурбони бўлди


Афғонистоннинг Нимрўз вилояти полиция бошлиғи душанба куни йўл четига ўрнатилган бомба портлатилгани оқибатида ҳалок бўлди.

Афғонистон расмийларига кўра, генерал Муҳаммад Муса Расулий Нимрўз вилоятидан автомобилда қўшни Хирот вилоятига кетаётган пайтда портлаш рўй берган.

Расулий касалхонага олиб борилгач, олган жароҳатларидан ўлган. Ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олганича йўқ.

Айни пайтда, Лағмон вилоятининг аёллар масалалари бўйича мутасаддиси Нодия Сидиқий душанба куни вилоят маркази Михтарлам шаҳрига кетаётган пайтда отиб ўлдирилган. Ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган.

Франс Пресс ахборот агентлигига кўра, мазкур вилоятнинг аёллар масалалари бўйича аввалги мутасаддиси Ҳанифа Сафи июл ойида автомобили остига ўрнатилган магнит бомба портлагани натижасида ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG