Линклар

logo-print
Шимолий Корея баҳсларга сабаб бўлиб келаётган узоқ масофага учадиган ракета парвозини бир ҳафтага кечиктирди.

Шимолий Кореянинг Фазо технологияси қўмитаси давлатга матбуотига ракета моторида техник носозлик аниқлангани боис парвоз 29 декабрга қолдирилганини билдирган.

Пхенян расмийлари сунъий йўлдошни фазога олиб чиқадиган ракета 10-20 декабр оралиғида учирилишини маълум қилган эди.

АҚШ, Жанубий Корея, Япония ва бошқа давлатлар ушбу ракета парвози ядровий каллаклар ўрнатилиши мумкин бўлган баллистик ракета технологияларини синовдан ўтказиш учун амалга оширилаётган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореянинг ракета учириш режаларини қорлаган.
XS
SM
MD
LG