Линклар

logo-print

ҲРУ Меркелни Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари масаласини кўтаришга чақирди


Ҳюман Райтс Уотч (ҲРУ) инсон ҳуқуқлари ташкилоти Германия Канцлери Ангела Меркелни Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашувда “инсон ҳуқуқлари борасида жиддий хавотир билдириш”га чақирди.

Атамбаевнинг Меркел билан сешанба куни Берлинда учрашиши кутилмоқда.

ҲРУ душанба куни эълон қилган баёнотда 2010 йилда этник қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида миллий низо чиққан Қирғизистон жанубидаги вазиятни ўрганишга ҳаракат қилган ҳуқуқ ҳимоячиларига таҳдидлар бўлаётганини қораланган.

Баёнотда, шунингдек, сентябр ойида Бишкекда ўтказилган кинофестивалда мусулмон бесоқолбозлар ҳақидаги филмни намойиш қилиш тақиқлангани хусусида хавотир билдирилган.

ҲРУ Қирғизистон қамоқхоналарида маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўлланилаётганини ҳам қайд қилган.

ҲРУ ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Ҳю Уилямсон Берлин “Бишкек ҳукуматидан инсон ҳуқуқлари борасида ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажаришни талаб қилиши кераклиги”ни айтган.
XS
SM
MD
LG