Линклар

2012 йилнинг учинчи чорагида Россия ва Ўзбекистон ўртасида якка шахслар томонидан пул ўтказиш ўтган йил шу даврига нисбатан 30,14 фоизга кўпайиб, 2,7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.

Россия Марказий банки маълумотига кўра, жорий йил учинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга пўл жўнатмалари 30,66 фоизга кўпайиб, 1,969 миллиард долларни ташкил қилган. Ўзбекистондан Россияга пул ўтказиш эса 21,35 фоизга ошиб, 108 миллион АҚШ долларига етган.

Россия Марказий банкига кўра, ўзбеклар Россиядан ватанига пул жўнатиш бўйича МДҲ давлатлари ичида пешқадам бўлиб келмоқда.

Тожикистон 1,28 миллиард доллар билан иккинчи, Украина 804 миллион доллар билан учинчи ўринда бормоқда.

2011 йилда Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатиш 49,8 фоизга кўпайиб, 4,909 милллиард долларга етган эди.
XS
SM
MD
LG