Линклар

logo-print

Мурсий армияга референдум пайтида хавфсизликни таъминлашни буюрди


Норозилик намойиши қатнашчилари ва Миср армияси аскарлари, Қоҳира шаҳри. 2012 йил 8 декабр.

Норозилик намойиши қатнашчилари ва Миср армияси аскарлари, Қоҳира шаҳри. 2012 йил 8 декабр.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий 15 декабр куни янги конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтказилиши арафасида армияга “ҳукумат идораларини қўриқлаш” ҳақида буйруқ берди.

Мурсийнинг якшанба куни имзолаган фармони ҳарбийларга фуқароларни ҳибсга олиш ва “жамоат тартибини сақлаш”да полиция билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида буйруқ бериш салоҳиятини беради.

Мурсийнинг фармони сешанба куни мухолифат оммавий намойиш ўтказиши арафасида эълон қилинди.

Миср мухолифати президентнинг исломчи иттифоқчилари ишлаб чиққан янги конституция лойиҳаси фундаментал эркинликларни ҳимоя қила олмаслиги ва референдум жамиятдаги бўлинишни янада чуқурлаштиришини таъкидламоқда.

Вазиятни юмшатиш учун президент Мурсий ўз ваколатларини кенгайтириш ҳақида 22 ноябр куни қабул қилган фармонини 9 декабр куни бекор қилган эди.
XS
SM
MD
LG