Линклар

"Эркин микрофон"нинг бугунги суҳбатдошларидан Ўзбекистонда 2013 йил "Обод турмуш йили", деб эълон қилинишига муносабатини сўрадик.

Уйи йиқитилиб, товон ўрнига таҳқир кўрган аëл

Хоразм вилоятидан қўнғироқ қилган 59 яшар “Жанубгазқурилиш” ширкати ходими Аделя Худойберганова Урганч шаҳар ҳокимияти ва прокуратурасини фирибгарликда айблади.

Суҳбатдош яшаган уй ўтган йили йиқиб ташланган эди. Аделя Худойберганова йиқиб ташланган уйи учун товон ўрнига прокуратура ходимлари тарафидан таҳқирланганини айтади.

- Биринчи муаммо ўтган йил бизнинг уйларимиз бузилган эди. Қонун бўйича уйда иккита оила яшарди. Шаҳар ҳокимияти фирибгарлик қилиб, бизларга компенсация ўрнида берилиши керак бўлган жой ўрнини бермасдан, фақат 38 миллион пул беришди. Турар жой кодекси бўйича бизларга жой ўрни билан компенсация пули берилиши керак. Аммо шаҳар ҳокимияти бизга уни бермади. Ўтган йил мен таътилдан келганимдан кейин вилоят ҳокимиятига бордим. Вилоят ҳокимияти “Нима учун бизларга келасиз? Боринг, судга беринг” деди. Кейин мен, ўғлим Бош прокуратурага ëздик. Бизларнинг аризаларимиз яна бу ëққа қайтиб келди. Мен шаҳар ҳокимининг қабулига бордим бундан бир ой олдин. Ҳоким Якубов Илҳом уялмасдан менга “Поезд кетди” дейди. “Поезд кетган бўлса, йўловчилар қолиб кетдику” дедим. У “Мени судга беринг” деди. Бугун вилоят прокуратурасига йўл олдим. 11 га 15 дақиқа қолганларда бордим. Ҳар доимгидай кўчада одамлар турибди. Мен камерага туширдим уларни. Кўчада -5 даража совуқ. “Ичкарига кириш мумкин эмас” дейишди. Кейин милиционерларга “Барака топгурлар, чақиринглар прокурорни. Бизни қабул қилсин. Биз ит эмасмиз, мол эмасмиз. Кўча совуқ” дедим. Улар барибир ўтказишмади. Кейин раҳбари тушликка чиқар, бошқа қилар барибир чиқадику деб турдим. 12.30да оқ Нексия келди. Милициялар “Қочиб туринг. Ëшулли келди” деди. Дарвозани очишди, у кирди. Кейин унга “Сиз бу ерда раҳбармисиз?” дедим. “Ҳа” деди. “Мен сизнинг ëнингизга келдим” дедим. Милиционерлар мени ëмон кўрсатиш учун “Бу аëл жанжал қилишга келди” дейди. Бу ерда умуман беспредел, дейди Аделя Худойберганова.



Аделя Худойберганова келаси йилнинг “Обод турмуш йили” деб эълон қилиниши юзасидан ҳам изоҳ берди.

- Йўқ. Мен қанақа қилиб бугунги кунда порлоқ келажакка ишонишим мумкин? Бизни уйимиздан ҳайдаб чиқаришди. Энди муаммоларни ўзларимиз ҳал қилишимиз керак. Мен ҳозир очиқчасига айтаман, мен буни айтишдан қўрқмайман, майли мени ҳибсга олиша қолишсин...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



Милицияга ишга кирганларнинг ҳам турмуши обод эмас

дейди ҳозир Россияда мардикорлик қилаëтган андижонлик 25 яшар Азизбек.

- Кўрдим ака, ўқидим.

Озодлик: Сиз қанақа тушунасиз обод турмуш йилини?

- Ака, тўғрисини айтсам, керак бўлсачи менинг фикрим Ўзбекистонга нисбатан умуман қайтиб бормаслик. Чунки шунақа бир нима бўлдим ака, одамларда бир-бирига ишонч, меҳр-оқибат деган нарса қолмаган. Йилнинг қанақа келиши менга қизиғи йўқ.

Озодлик: Турмуш обод бўлиб кетса ҳам қайтиб бормайсизми?

- Шунча пайт ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



Газ бўлмаса ҳам чироқ ëнса – бу обод турмушнинг айнан ўзи

дейди Наманганнинг Тўрақўрғон тумани, Гул қишлоғидан келиб, Москвада ҳаммоллик қилаëтган Назарбек.

- Билмоқчи эдим Ўзбекистонда свет ўчиши ҳали кўп давом этармикан. Свет деярли йўқ ҳисобида. Светни жуда кам берадида.

Озодлик: Мана келаси йил Обод турмуш йили деб эълон қилинди. Буни нима деб тушунасиз?

- Энди билмадим акажон. Мен яхши бўлиб кетади деб ўйлайман. Мустақил бўлганимизга ҳали ҳеч қанча бўлгани йўқ. Ҳамма нарса секин-секин бўлади. Энди газ йўқ. Свет йўқ шу томонлама савол берай девдим.

Озодлик: Мана 29 ëшга кирибсиз. Ўшанинг 20 йилида Ўзбекистон мустақиллигини кўрдингиз. Мана шу 20 йил ичида обод турмуш бўлдими бизларда?

- Билмадим. Балки бўлгандир.

Озодлик: Сизнинг қишлоғингизда бўлдими?

- Ободлик бўлиб туради. Тўғриси ака 9 йилдан бери Москвадаман. Охирги пайтларда унча билмайман. Бораман 1-2 ой. Коллежни битирганман электрик соҳаси бўйича.

Озодлик: Газ бўлса, свет ëниб турса, одамлар иш топиб яхши ойлик олса, мана шу обод турмушми?

- Шунақа деса бўлади. Ҳеч қачон ҳамма ëқ тўлиқ бўлмайди. Ҳеч бўлмаса бир томонлама бўлса ҳам яхши бўларди. Масалан газ йўқ, свет йўқ. Ҳеч бўлмаса биттаси бўлса. Ҳозир иккаласи ҳам йўқда. Уйга печка ëқилади. Ўтин қанча. Уйда мисол ҳеч ким ишламайди. Мен битта ўзим ишлайман Москвада.

Озодлик: Таққослайдиган бўлсак, Москвада турмуш ободроқми Ўзбекистонга нисбатан?

- Албатта. Бу ерда ҳар доим ишлаб пул топса бўлади. Бу ерда яхшироқ деб ўйлайман. Оддий грузчик болалар кунига 700-800 рубл олаяпти. Ўзимизда 70-80 мингга боради бу. Буни бир ойда оласизда Ўзбекистонда, дейди Назарбек.

Обод турмуш Россиядаги муҳожирлар пулига бўляпти

дейди Москвада сим карта сотадиган 44 яшар асли андижонлик Фарҳодбек.

- Менда битта илтимос бор. Чодирхаëл, бошқа эшиттиришларингизни эшитаман. Мухлисингизман. Ҳозир Москвада муҳожирликдаман. Эшиттиришларингиздан қайси бирига мос келса, тема қилайлик девдим. Мен ўзим ҳам иштирок этаман керак бўлса. Соқол қўйиб, мусулмонман деб ўзбекларни чечен миллатидаги бандитларга сотиб, тирикчилик қилиб юрган ватан хоинларини учратдим. Шулар тўғрисида бир эшиттириш қилсангизлар. Шунга “Ватан туйғусидан жудо бўлганлар” деб тема қўйиб, шуларни шарманда қилсак ер юзидаги ўзбекларга демоқчи эдим. Ўзбек йигитларни сотиб, ҳар биттасига 10 мингдан олиб, 30-40 минг қилиб уйига қочишибди. У одамлар бу ерда сарсон бўлиб, 2-3 ойлаб пулсиз қолиб, бошини қаëққа уришни билмай юрибдида.

Озодлик: Обод турмуш йилини қанақа тушунасиз?

- Обод турмуш биз учун жаннатда бўлади ака. Обод турмуш деганда мен жаннатни тасаввур қиламан. Тушунгандирсиз нима демоқчи бўлганимни. Ўзбекистонда обод турмуш Россия орқали муҳожирлар пули билан бўлаяпти, дейди Москвада сим карта сотадиган 44 яшар асли андижонлик Фарҳодбек.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG