Линклар

Думага “Магнитский акти”га жавоб деб кўрилаётган ҳужжат топширилди


Россия депутатлари россияликлар ҳуқуқини бузган АҚШ фуқароларига санкциялар қўллашни назарда тутган қонун лойиҳасини Давлат Думасига тақдим қилди.

Қонун лойиҳасида бундай америкаликларга Россияга кириш визаси берилмаслиги ва Россиядаги уларга тегишли мулклар музлатилиши назарда тутилган.

Ҳужжат шу ҳафтада Думада биринчи марта муҳокама этилиши кутилмоқда.

6 декабр куни АҚШ Сенати “Магнитский акти” деб номланган қонун лойиҳасини маъқуллаган.

Унда инсон ҳуқуқларини бузган Россия расмийларига АҚШга кириш учун виза бермаслик ва уларга тегишли мулклар музлатилиши назарда тутилган.

АҚШ Президенти Барак Обама имзо чекканидан кейин у қонун кучга киради.
XS
SM
MD
LG