Линклар

Тошкентнинг "Пахтакор" футбол клуби ҳимоячиси Жамшид Болтабоев Франциянинг “Монако” клубига ўтиши мумкин.

Бу ҳақда 12news.uz сайти тошкентлик клуб матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Жамшид Болтабоев 9 декабр куни Тошкентдан Монако шаҳрига учиб кетди.

"Пахтакор"нинг ёш ўйинчиси "Монако" клуби скаутлари эътиборига 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги осиё чемпионатида тушгани айтилмоқда.

Болтабоев олти кун давомида "Монако" клуби машғулотларида қатнашади.

Агар "Пахтакор" ҳимоячиси машғулотлар давомида ўзини кўрсата олса, "Монако" клубидан унга расмий таклиф тушиши мумкин.

Эслатамиз, Жамшид Болтабоев Ўзбекистоннинг ўсмирлар терма жамоаси сафида сентябр-октябр ойларида Эронда ўтган 16 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғалаба қозонган эди.
XS
SM
MD
LG