Линклар

Халқаро валюта жамғармаси собиқ раҳбари Доминик Стросс-Кан Ню Йоркдаги меҳмонхона оқсочи билан молиявий сулҳ тузди.

62 ёшли Стросс-Кан 2011 йилда меҳмонхона ходимаси, африкалик муҳожир ишчи Нафисат Диаллони жинсий зўрлашга уринишда айбланган эди.

Диаллонинг фуқаровий даъвосини кўриб чиқаётган Ню Йорк суди душанба куни томонлар молиявий сулҳ тузганини эълон қилди. Бироқ суд сулҳ шартларини очиқлангани йўқ.

Жинсий зўрлашга уриниш айбловларидан сўнг кўтарилган жанжал туфайли Доминик Стросс-Кан Халқаро валюта жамғармаси раҳбари лавозимидан истеъфога чиқишга ва Франция президенти лавозими учун номзодини қўйишдан воз кечишга мажбур бўлганди.
XS
SM
MD
LG