Линклар

Россия Тергов қўмитаси матбуот котиби Владимир Маркин Налчик шаҳрида таниқли журналистни ўлдирилишига алоқадорликда гумонланаётган шахс ушлангани ҳақида маълум қилди.

Ҳибсга олинган шахс 30 ёшли Кабардин-Балкар мухторияти турғуни Зейтун Бўзиев экани айтилмоқда.

Бўзиев таниқли телебошловчи Казбек Геккиевнинг ўлимида айбланмоқда. Геккиев 5 декабр куни икки номаълум шахс тарафидан автомат билан отиб ташланган эди.

Россия президенти Владимир Путин ҳуқуқ-тартибот идораларидан журналист қотилларини топишни шахсан талаб қилган.
XS
SM
MD
LG