Линклар

logo-print
Тожикистон 10 декабр куни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) аъзолигига расман киритилди.

Женева шаҳрида ўтган маросимда ЖСТ раҳбари Паскал Лами ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон аъзолик ҳужжатига имзо чекишди.

Лами Тожикистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши мамлакатнинг “глобал иқтисод ва глобал савдо тизимига қўшилишига” ўз ҳиссасини қўшиши ҳақида айтиб ўтди.

Тожикистон ҳукумати 2001 йилдан бери ЖСТга аъзо бўлиш ниятини билдириб келган ва унинг учун мамлакатда қатор ислоҳотларни ўтказишга ваъда берган.

ЖСТнинг 158-азосига айланган Тожикистон ушбу ташкилотга аъзо бўлган Марказий Осиёдаги иккинчи давлат ҳам бўлди. Қирғизистон ушбу ташкилотга 1998 йили аъзо бўлган эди.

ЖСТ дунёдаги деярли барча савдоларни йўлга солиб келади.
XS
SM
MD
LG