Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:25

Қирғизистонга қочқин "ўғрибоши" олиб келинди


Қамчи Кўлбоев Интерпол қидирувига берилган эди.
Қамчи Кўлбоев Интерпол қидирувига берилган эди.

АҚШ томонидан халқаро наркобаронлар рўйхатига киритилган қирғиз жиноят олами лидери Қамчи Кўлбоев Дубайдан Қирғизистонга олиб келинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумот берди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик кўмитаси матбуот котиби Нурлан Тўкталиевнинг айтишича, Қамчи Кўлбоев 8 декбар куни Дубайдан Қирғизистонга олиб келинган.

-Миллий хавфсизлик ходимлари Қамчи Кўлбоевни Дубай шаҳридан Бишкекка олиб келишди. Унга бир қатор моддалар бўйича жиноят иши очилган. Ҳозирда Қамчи Кўлбоев Миллий хавфсизлик қўмитасининг ҳибсхонасида сақланмоқда, -деди Нурлан Тўкталиев.

Қамчи Кўлбоев 2011 йилда Қирғизистон ҳукумати уюшган жиноий гуруҳларга қарши уруш эълон қилганидан сўнг мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган эди.

Қирғизистонда жиноий гуруҳларга қарши кураш доирасида икки юздан ортиқ жиноят олами вакиллари ва лидерлари қўлга олинган.



Қамчи Кўлбоев Қирғизистонда одам ўғирлаш,талончилик, жиноий гуруҳ ташкил этиш, қурол ва портловчи моддаларни ноқонуний сақлаш, гиёҳванд моддаларни етиштириш ва сотиш каби жиноятларда айбланмоқда. АҚШда эса Қамчи Кўлбоев дунёнинг энг хавфли наркобаронлари қора рўйхатига киритилган.

Қирғизистон махсус хизматлари Қамчи Кўлбоев Дубайдан қандай асосда олиб келинди, у Бирлашган Араб Амирликлари ҳуқуқни ҳимоя қилиш ходимлари томонидан Қирғизистонга топширилдими ёки бу борада махсус амалиёт ўтказилдими каби саволларга жавоб бермаётир. Кўлбоевнинг адвокати Икрамидин Айткулов ҳам бу борада маълумотга эга эмас экан.

- Мен Кўлбоевнинг адвокати ҳисобланаман. Лекин унинг иши юзасидан мен ҳозир бирон бир маълумот ёки изоҳ бера олмайман, -деди Икрамидин Айткулов.

Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Артур Медетбеков ўтган йили Дубайда қўлга олингани хабар қилинган, аммо шу кунгача Қирғизистонга топширилмай келинган Қамчи Кўлбоевнинг ватанига қайтарилиши юзасидан мана бундай фикр билдирди:

- “Қамчи Кўлбоев Қирғизистонга ўз ихтиёри билан келар экан”, деган маълумотлар ҳам пайдо бўлган эди. Лекин бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Агар Кўлбоев махсус хизматларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва амалиёти натижасида қўлга олиниб, Қирғизистонга қайтарилган бўлса. Бу мақтовга сазовор иш. Чунки бу воқеа ҳукумат уюшган жиноий гуруҳларни илдизи билан қуритиш позициясида собит эканидан далолат беради. Аммо Кўлбоев сиёсий савдо оқибатида Қирғизистонга қайтарилган бўлса, бу яхшиликка олиб келмайди, -деди Артур Медетбеков.

38 ёшли Қамчи Кўлбоев Қирғизистон жиноят оламининг ягона лидери ҳисобланади. У 2000 йилда қотилликда айбланиб 25 йилга кесилган эди. Аммо орадан икки йил ўтгач у амнистия туфайли озод этилган. 2010 йил апрел инқилобидан сўнг яна қўлга олинган Қамчи Кўлбоев номаълум сабабаларга кўра ҳибсдан чиқарилган эди. Шундан сўнг у мамлакатни тарк этган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:51 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG