Линклар

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси 2012 йилда дунё бўйлаб 232 нафар журналист қамоққа ташланганини билдирди.

Бу 1990 йилдан бери рекорд даражадаги кўрсаткичдир.

Қароргоҳи АҚШда жойлашган қўмита 11 декабр куни чиқарган йиллик ҳисоботга кўра, дунё бўйича энг кўп — 49 журналист НАТОга аъзо бўлган Туркияда озодликдан маҳрум қилинган.

Эрон журналистларни жазолаш бўйича иккинчи ўринни эгаллаган. Жорий йил бу мамлакатда 45 журналист қамоққа ташланган.

Учинчи ўринни эгаллаган Хитойда 32 журналист озодликдан маҳрум қилинган.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ҳисоботида Ўзбекистонда тўрт журналист: Муҳаммад Бекжон, Юсуф Рўзимуродов, Солижон Абдураҳмонов ва Дилмурод Саидлар озодликдан маҳрум этилгани айтилган.
XS
SM
MD
LG