Линклар

logo-print

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) жорий йилда дунё бўйлаб қамалган журналистлар сони рекорд кўрсаткич - 232 нафарга етганини айтмоқда. Ташкилотнинг навбатдаги ҳисоботида келтирилган Ўзбекистонда тўрт журналист номи тилга олинган.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) жорий йилда дунё бўйлаб қамалган журналистлар сони рекорд кўрсаткич - 232 нафарга етганини айтмоқда. Ташкилотнинг навбатдаги ҳисоботида келтирилган Ўзбекистонда тўрт журналист номи тилга олинган.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) 2012 йилда дунё бўйлаб 232 нафар журналист қамоққа ташланганини билдирди.

Бу 1990 йилдан бери рекорд даражадаги кўрсаткичдир.

Қароргоҳи АҚШда жойлашган қўмита 11 декабр куни чиқарган йиллик ҳисоботга кўра, дунё бўйича энг кўп — 49 журналист НАТОга аъзо бўлган Туркияда озодликдан маҳрум қилинган.

Эрон журналистларни жазолаш бўйича иккинчи ўринни эгаллаган. Жорий йил бу мамлакатда 45 журналист қамоққа ташланган.

Учинчи ўринни эгаллаган Хитойда 32 журналист озодликдан маҳрум қилинган. Улардан 19 нафари тибетликлар ва уйғур журналистлардир.



Ветнам, Озарбайжон, Эфиопия, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони CPJ ҳисоботидаги журналистлар энг кўп қамалган ўнта давлат рўйхатига киритилган.

Ҳужжатда Ўзбекистонда тўрт журналист - Муҳаммад Бекжонов, Юсуф Рўзимуродов, Солижон Абдураҳмонов ва Дилмурод Саидлар озодликдан маҳрум этилгани айтилган.

CPJ ҳисоботида Муҳаммад Бекжонов ва Юсуф Рўзимуродовлар ҳукумат тақиқлаган газетани чоп этгани учун 1999 йилда қамалган ва қамоқда энг кўп ўтирган журналистлар, дея келтирилган.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳукуматлари танқидий қарашдаги журналистлар ва муҳаррирларни озодликдан маҳрум қилиш учун уларга нисбатан наркотиклар сақлаганлик ҳамда безорилик каби репрессив айбловлар қўллаган.

Дунё бўйича 19 ҳолатда ҳукуматлар танқидий қарашдаги журналисларни жим юришга мажбур қилиш учун уларга нисбатан журналистика билан боғлиқ бўлмаган сохта айблов қўллаган.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси журналистлар ўз вазифасини бажараётгани учун озодликдан маҳрум этилмаслиги керак, деган ишончда.

CPJ журналистлар қамоққа ташлангани ҳақда жиддий хавотир билдирилган мактубларини журналистларни қамаган давлатлар ҳукуматларига йўллаганини айтмоқда.

Шунингдек, қўмита унинг аралашуви натижасида 2011 йилда дунё бўйича камида 58 журналист озодликка чиққанини қайд этган.

Журналистларни озод қилишни сўраб, қайта ва қайта мактуб йўлланаётган, аммо ташкилот чақириқлари беэътибор қолдирилаётган давлатлар сафида Ўзбекистон ҳам бор.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG