Линклар

Миср пойтахти Қоҳирада президент Муҳаммад Мурсий ва мухолифат тарафдорлари ўртасида рўй берган тўқнашувда тўққиз киши жароҳат олди.

Миср ахборот агентликлари хабарига кўра, сешанба куни эрталаб пойтахтнинг Таҳрир майдонига йиғилган норозилар ўққа тутилган ва уларга қарата ёнғин чиқарувчи “Молотов коктейл”лари отилган.

Мухолифат ўз тарафдорларини президент Мурсий тарафидан таклиф этилган янги конституция лойиҳаси ва 15 декабрда референдум ўтказиш режасига қарши сешанба куни оммавий юриш ўтказишга чақирган.

Мурсийнинг тарафдорлари эса референдумни ёқлаб намойиш қилишга чақирган.

Муҳаммад Мурсий референдум ўтказилиши арафасида армияга “ҳукумат идораларини қўриқлаш” ҳақида буйруқ берди.

Янги фармон ҳарбийларга фуқароларни ҳибсга олиш ва “жамоат тартибини сақлаш”да полиция билан ҳамкорлик қилиш ваколатини беради.
XS
SM
MD
LG