Линклар

Қозоғистонлик собиқ чегарачи Владислав Челах умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Сешанба куни суд Челахни жорий йил 15 май куни Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги чегара постида 14 нафар ҳамкасби ва бир ўрмончини ўлдирганликда айбдор, деб топди.

Дастлаб, қотиллик содир этганини тан олган Челах кейинроқ айбловни рад қилган.

Қозоғистондаги ахборот агентликларига кўра, Челах босим остида қотиллик содир этганига иқрор бўлган.

Суд ҳакамлари Владислав Челахни аввалдан режаланган қотиллик содир этганлик, ҳарбий постдан қочиб кетганлик, ўғрилик, ноқонуний равишда қуролга эга бўлганлик ва ҳарбий ускуналарни ноқонуний равишда йўқ қилганликда айбдор, деб топди.

Челахнинг яқинлари ва тарафдорлари 19 ёшли чегарачининг 14 нафар қуролли ҳамкасбини ўлдирганига ишонмаслигини айтган.
XS
SM
MD
LG