Линклар

Галина Вишневская вафот этди


Галина Вишневская ва турмуш ўртоғи Мстислав Ростропович (1965 йил).

Галина Вишневская ва турмуш ўртоғи Мстислав Ростропович (1965 йил).

СССР Халқ артисти Галина Вишневская 11 декабр куни 87 ёшида оламдан ўтди.

Бу ҳақда Москвадаги Опера қўшиқчилиги маркази маълум қилди.

Вишневская 1952 йилда Москванинг “Большой театр”ида илк бор куйлаган.

60-йиллар охирида Галина Вишневская ва турмуш ўртоғи Мстислав Ростропович ҳукумат томонидан таъқибларга учраган.

1974 йилда улар АҚШга жўнаб кетган. 90-йиллар охирида ватанига қайтган.

2002 йилда Галина Вишнеская Москвада Опера қўшиқчилиги маркази ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG