Линклар

Президенти Барак Обама АҚШ Сурия бирлашган мухолифатини сурияликларнинг “легитим вакили” дея тан олганини эълон қилди.

Ушбу қарори билан АҚШ ҳукумати Башар Ассад режимига ўтказаётган босимини янада кучайтирди.

"Эй-Би-Си" телеканалига берган интервюсида Барак Обама бирлашган мухолифат гуруҳи барча сурияликлар манфаатларини ҳимоя этишини айтиб, гуруҳ халқаро ҳамжамият тарафидан тан олиниши кераклигини таъкидлади.

АҚШ президенти ушбу қарор билан унинг маъмурияти Сурия бирлашган мухолифатидан юқори масъулият ҳамда мамлакатдаги аёллар ва озчиликлар ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатишни кутиб қолишини айтиб ўтди.

Обама ушбу қарорни чоршанба куни Марокашда Сурия бўйича ўтказиладиган йиғин арафасида эълон қилди. Йиғинда АҚШ ва унинг ҳамкорлари қуролли тўқнашувлар давом этаётган Сурияга гуманитар ёрдам етказиш йўлларини муҳокама этишади.
XS
SM
MD
LG