Линклар

Миср қуролли кучлари раҳбари генерал Абдул Фаттоҳ ал-Сисий баҳслашаётган томонларни музокарага чақирди.

МЕНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, ал-Сисий мамлакатдаги барча сиёсий партияларга чоршанба куни учрашишни ва мамлакатнинг бўлинишига сабаб бўлаётган ўртадаги масалаларни биргаликда ҳал қилишни таклиф этди.

Мухолифат тарафдорлари сешанба куни президент Мурсий тарафидан таклиф этилган янги конституция лойиҳаси ва 15 декабрда референдум ўтказиш режасига қарши оммавий юриш ўтказишди.

Юриш давомида мухолифатчилар ва президент тарафдорлари ўртасида рўй берган тўқнашувда камида тўққиз киши жароҳат олган.

Мухолифат исломчилар кўпчиликни ташкил этган парламент томонидан тасдиқланган янги конституция лойиҳаси мамлакатдаги аёллар ва озчиликлар ҳуқуқларини поймол этишини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG