Линклар

logo-print
Буюк Британиянинг йирик молиявий институтларидан ҳисобланмиш HSBC банки АҚШ санкцияларини бузгани учун 1,9 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ жарима тўлайди.

Кузатувчилар буни шу кунгача банкга нисбатан жорий этилган энг йирик жарима эканини айтишмоқда.

HSBC банки АҚШнинг Эрон ва бошқа давлатларга нисбатан қўйган молиявий санкцияларини бузгани ҳамда Мексикада наркотик савдоси билан шуғулланувчи гуруҳлар пулларини ювгани айтилмоқда.

АҚШ расмийларига кўра, Британия банки санкциялар қўйилган Эрон, Ливия, Судан, Куба ва Мянмар каби давлатларга молиявий трансакциялар ўтказиш учун мумкинчилик яратган.

HSBC банки ноқонуний операциялари учун кечирим сўраб, ўз бошқарув тизимини ислоҳ қилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG