Линклар

Теҳрон ва Тошкент муштарак транспорт коридорлари қурилишини муҳокама қилди


IRNA ахборот агентлигининг хабар қилишича¸ 12 декабр куни Эрон ислом жумҳуриятининг Ўзбекистондаги элчиси Али Мардоний Ўзбекистон Темир йўллари ширкати раҳбари Очилбой Раҳматов ўзаро ҳамкорлик истиқболини муҳокама қилган.

Учрашувда Эрон элчиси Ашхободда беш давлат расмийлари томонидан имзоланган транспорт коридор келишувини амалга ошириш заруриятини тилга олган.

2011 йил апрелида Эрон¸ Ўзбекистон¸ Туркманистон¸ Ўмон ва Қатар Ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланган Ашхобод келишуви Марказий Осиëни Форс кўрфази ва Ўмон денгизи билан боғловчи транспорт коридори яратишни кўзда тутади.

Яқинда Теҳронга сафар қилиб қайтган Ўзбекистон Темир йўллари ширкати раҳбари орадаги тўсиқлар олиб ташланса¸ Эрон йўлларидан ўтадиган ўзбек транзит моллари миқдори ошишига умид билдирди.

Айни пайтда¸ Эрон¸ Афғонистон ва Ўзбекистон президентлари томонидан 2003 йилда имзоланилган транспорт лойиҳасига ҳам тўхталган Раҳматов¸ афғон ҳукумати ҳамкорликни йўлга қўйса¸ бу лойиҳанинг яқин келажакда битишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG