Линклар

logo-print
АҚШ Миллий разведка кенгаши “Глобал тенденциялар 2030: Муқобил дунëлар” деб номланган янги ҳисоботида шундай хулосага келди.

Разведка кенгашининг ҳозирги тенденциялар асосида башорат қилишича¸ келаси 15 йил ичида Осиë давлатлари ўз иқтисодий қудрати жиҳатидан Шимолий Америка ва Европадан ўзиб кетади.

Кенгаш прогнозига кўра¸ 2030 йилга бориб¸ дунëда камбағаллар сони кўпаймайди¸ аксинча аксар давлатларда ўрта синф сафи кенгаяди ва камбағалларнинг ўрта табақага қўшилиши бу тоифанинг диний¸ этник ва миллий ўзлигига ҳам жиддий ўзгартишлар киритилади.

Айни пайтда¸ дунë аҳолиси сони келаси 17 йил ичида 8 миллиардга етади ва камбағал давлатлардаги яна камида 1 миллиард ишчи малака талаб қилмайдиган глобал меҳнат бозорига қўшилади. Бунинг оқибатида¸ разведка тадқиқотчилари хулосасига кўра¸ ўрта қатлам хавфсизлиги камаяди.

АҚШ Миллий разведка кенгаши башоратига кўра¸ 2030 йилга бориб жаҳон аҳолисининг ўртача умр давомийлиги ҳам ошади¸ юқумли касалликлардан ўлиш даражаси 40 фоизга камаяди.

Мазкур тадқиқотда¸ аҳолининг йирик шаҳарларга кўчиш тенденциясининг 2030 йилга бориб 60 фоизга кучайиши прогноз қилинди.

2030 йилда жаҳон аҳолисининг қарийб ярми Хитой ва Ҳиндистон каби чучук сув танқис ҳудудларда яшашидан келиб чиққан АҚШ Миллий разведка кенгаши¸ бу давлатлар¸ қолаверса¸ Марказий Осиëда ҳам сув муаммоси урушга сабаб бўлишини ҳам тахмин қилади.
XS
SM
MD
LG