Линклар

Россия Сурия мухолифатининг тан олинганига эътироз билдирди


Сурия мухолифатчиларининг Миллий кенгаши раҳбарлари.

Сурия мухолифатчиларининг Миллий кенгаши раҳбарлари.

Марокашда бўлиб ўтган “Сурия дўстлари” гуруҳига кирган давлат вакиллари йиғинида Сурия инқилобий ва мухолифат кучларининг Миллий коалицияси Сурия халқининг “қонуний намояндаси” сифатида тан олинди.

Бундан аввал Франция ва АҚШ ҳукуматлари мазкур кенгашни Суриянинг легитим вакили сифатида эътироф қилган эди.

Марокаш йиғинида қабул қилинган якуний декларацияда Сурия президенти Башар ал-Ассаднинг ҳокимиятдан кетиши ҳам талаб қилинди.

Ғарб ва мусулмон давлатларидан тузилган “Сурия дўстлари” гуруҳига аъзо ҳукумат расмийлари Дамашқ раҳбариятини мухолифат кучларига қарши кимëвий ëки биологик қурол қўллаш оқибатларидан ҳам огоҳлантирдилар.

Марокаш йиғинида Россия ва Хитой вакиллари қатнашмади.

Сурия мухолифати коалициясининг халқаро майдонда тан олинишини қоралаган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу ҳаракатни аввал эришилган келишувларга зид дея баҳолади:

- Мен президент Барак Обама томонидан АҚШ ҳукумати Сурия Миллий коалициясини Сурия халқининг ягона легитим вакили деб тан олганини эшитиб¸ ҳайрон қолдим. Бу Женевада эришилган келишувлар¸ хусусан Сурия ҳукумати ва мухолифати томонидан танланган вакиллар ўртасида умум Сурия мулоқотини бошлаш ташаббусига зиддир¸ деди жумладан Лавров.
XS
SM
MD
LG