Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:40

Қўшиқчи Сиддиқ Маҳмудов оламдан ўтди


Фарғона водийсида “Мажнунтол” қўшиғи билан машҳур бўлган қўқонлик ҳофиз Сиддиқ Маҳмудов 47 ëшида 4 декабр куни оламдан ўтгани ҳақидаги хабар чоршанба куни бизга етиб келди.



Сиддиқ Маҳмудовнинг жанозасида қатнашган “Ҳамза” номидаги Қўқон драма театри директори Турғунали Орипов Озодлик билан суҳбатда Фарғона водийси қўшиқ санъати оғир жудоликка учраганини айтди:

- Сиддиқ Маҳмудов ҳеч касал бўлмасдан, тўсатдан 47 ëшида оламдан ўтди. Бу йигитни 17 ëшидан билардим. Ўзим қўлидан ушлаб тўйларга олиб борган эдим. Бу ашулачи ўзининг “Мажнунтол” қўшиғи билан нафақат водий¸ нафақат Ўзбекистон, балки қўшни республикадаги ëшу қари ўзбек тингловчилари қалбини бирданига забт қилган эди, дея гапирди Турғунали Орипов.

Суҳбатдошга кўра, Сиддиқ Маҳмудовнинг ҳеч қанақа унвони бўлмаган ва мусиқий сабоқ ҳам олмаган:

- Аммо у кишида ҳукумат бера олмайдиган ноëб мартаба бор эди. У чинакам халқ қўшиқчиси эди. Дард билан куйлар эди. Оллоҳ раҳмат қилсин¸ қизларига сабр бардош тилайман. Раҳматлидан учта қиз қолди. Ўғли йўқ эди. Қизларини жуда яхши кўрар эди¸ дейди ҳофизни сўнгги йўлга кузатган Турғунали Орипов.



Халқ севган қўшиқчи

Сиддиқ Маҳмудов халқ севган қўшиқчи эди деган эътироф ҳақиқатда тўғри, дейди Россияда мардикорлик қиладиган 35 яшар фарғоналик Умиджон:

- Мен Сиддиқ Маҳмудовнинг 10 та қўшиғини ëддан биламан. Бу халқнинг дардини¸ кўнглидаги гапларни қўшиққа сола олган ашулачи. Ҳозир Ўзбекистонда юзлаб ашулачилар бор аммо Сиддиқ Маҳмудов қўшиқларининг улардан ўлса ўлиги ортиқ¸ дейди Умиджон.

"Мажнунтол" қўшиғи

Умиджон ва у билан бирга Россияда ишлайдиган мухожирлар Сиддиқ Маҳмудов ижросидаги “Мажнунтол” қўшиғини ëд билишади.

Мaжнунтолдeк бошгинaнгни эгмaгил, жоним.

Кўзлaрингдaн ёшгинaнгни тўкмaгил, жоним.

Энди қайтa учрaшмаймиз кутмaгил, жоним.

Нурли-нурли нургa чўмгaн бир xaёл бўл.

Сeн бaҳор бўл, бaxтиёр бўл, бaxтиёр бўл.



Бугун бу шeърнинг муaллифи – истeъдодли шоир Муҳaммaд Рaжaб ҳам? уни ижро қилган ҳофиз Сиддиқ Маҳмудов ҳам орамизда йўқ. (Шоир Муҳаммад Ражаб 2000 йили 40 ëшида оламдан ўтган).

Қўшиқчи ашуласини айтиб ўтиб кетаверади¸ аммо ашуланинг ўлиши қийин дейди ҳофизнинг мухлиси Умиджон

- Сиддиқ Маҳмудов ижодининг маҳсули бўлган қўшиқ юрагимизга мухрланди. Бу қўшиқни ҳар куни ичимизда ҳиргойи қиламиз¸ бу қўшиқ ҳозирги тил билан айтилганда хит қўшиқ¸ хит бўлганда ҳам сезони ўтмайдиган хит, дейди Сиддиқ Маҳмудовнинг мухлиси Умиджон.

"Мажнунтол" қўшиғи илк айтилган кунда қўшиқчи Сиддиқ Маҳмудов билан бирга бўлган Турғунали Орипов бу қўшиқ эл оғзига тушишини дарҳол сезганини эслайди:

- Аввалига Шералининг қўшиқларига тақлид қилиб юрган ҳофиз бу қўшиқда ўзлигини топгандай бўлди. Матн ва оҳанг шу қадар уйғун эдики¸ мен буни сўз билан таърифлай олмайман. Шуни айтаманки, Фарғонадан Тошкентга қатнайдиган таксиларни ҳаммасида мана шу қўшиқ ҳозиргача янграйди. Холбуки, қўшиқ яралганига 15 йилдан ошди, дейди Турғунали ака.

Қўшиқдаги “Энди қайтa учрaшмаймиз кутмa, жоним¸” мисралари бугун реал маъно касб қилгандай туюлади.

Водий санъаткорларини яхши билган Турғунали Орипов бу фикрга фалсафий ëндашади:

- Охунжон Мадалиев ўлганида ҳам шунақа дейишди. Қўшиқларида “кетаман” деган жумлалар кўп дейишди. Маҳмудовни машхур қилган қўшиқда ҳам “Энди қайтa учрaшмаймиз” деган мисра бор. Ҳофиз¸ ҳақиқий ҳофиз эл дардини куйлайди. Ҳофиз ҳам элнинг бири. Шу маънода бу сатрлар уни ўлимга етаклади дея олмайман. Энди бу ажал. Оллоҳнинг иродаси¸ дейди Турғунали Орипов.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:49 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG