Линклар

@pontifex – Рим папаси ўз муридлари билан Twitterда хабарлашишни бошлади


Рим папасининг Twitterдаги илк муждаси.

Рим папасининг Twitterдаги илк муждаси.

Бугун католик насронийларининг олий руҳонийси – Рим папаси Бенедикт XVI Twitterга ўз муридларини дуо қилди.

"Азиз дўстларим¸ мен сиз билан Twitter орқали боғланиш имконидан жуда хурсандман. Сизнинг мени илиқ қарши олганингиздан ҳам миннатдорман. Мен барчангиз учун чин қалбимдан дуойи фотиҳа қиламан”¸ деб ëзди Рим папаси ўзининг илк Twitter муждасида.

Рим папаси учун Twitterда инглиз тилида хусусий ҳисоб очилганидан бир неча кун ўтиб¸ гарчи илк хабар бугун ëзилган бўлса-да¸ унинг мухлислари сони 600 мингдан ошиб кетди.

Ватикан раҳбари бундан буëн Twitterда фаол бўлиш ва католик эътиқоди билан боғлиқ саволларга мунтазам жавоб беришга ваъда берди.

Айни пайтда¸ Рим папасининг Twitterдаги хабарларини испан¸ француз¸ итальян¸ немис¸ португал¸ поляк ва араб тилларида ҳам ўн минглаб муридлари кузатмоқда.
XS
SM
MD
LG