Линклар

Олмаота шаҳар суди чоршанба кунги қарори билан мухолифатчиларнинг К-Плюс телеканали¸ қолаверса¸ мазкур канал материалларини тарқатиб келаëтган икки вебсайт ва қатор нашрлар фаолиятини тақиқлади.

Маҳкама қарорига кўра¸ К-Плюс ва унинг ҳамкорлари Қозоғистон Республикаси қонунчилигига зид фаолият билан шуғулланиб келган.

Аммо Қозоғистон ташқарисидан туриб фаолият юрғизаëтган К-Плюс телеканалининг ўз фаолиятини бундан сўнг ҳам давом эттириши кутилмоқда.

Кейинги бир ой давомида Қозоғистон маҳкамаси прокуратураси сўрови асосида икки мухолифат гуруҳи ва ўнлаб мухолиф нашрлар фаолиятини тақиқлади.
XS
SM
MD
LG