Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:52

Путин миграция қоидаларини кескинлаштиришни талаб қилди


Владимир Путин.
Владимир Путин.
Владимир Путин Россия президенти сифатида учинчи бор қасамëдга келтирилганидан бери илк бор 12 декабр куни мамлакат парламенти иккала палатаси қўшма мажлисида нутқ сўзлади:

- Бизнинг ички сиëсий жараëнларимизга бевосита ëхуд билвосита аралашиш қабул қилинмайди. Хориждан молиявий ëрдам олиш ортидан хориждагилар миллий манфаатларига хизмат қилаëтган жамоат арбоблари Россия Федерациясида сиëсатчи бўла олмайди¸ дея огоҳлантирди ўз нутқида Путин.

Бу билан Путин ўзининг Кремлга қайтишига нисбатан қарийб бир йилдан бери сурункали норозилик чиқишлари уюштириб келаëтган Алексей Навалний каби арбобларга яна бир бор огоҳлантирув йўллади. Россия ҳуқуқ идоралари Навалний ва бошқа мухолифат етакчиларини Ғарб¸ хусусан АҚШ дан олинаëтган пул эвазига мамлакатдаги сиëсий вазиятни беқарорлаштиришга уринганликда айблаб келмоқда.

Путин президентликка қайтганидан бери мамлакатдаги сиëсий мухолифат¸ хусусан унинг етакчиларига нисбатан тазйиқ ва босимлар кучайиб бормоқда. Мухолифат лидерлари турли айблар билан ҳибсга олинди¸ фуқаровий жамияти фаолиятига чекловлар ўрнатилди¸ оммавий йиғин ўтказиш қоидалари кескинлаштирилди.



Мухолифат навбатдаги “Миллионлар марши”га ҳозирлик кўраëтган айни кунда қилинган мурожаатида Путин россияликларни миллий ва руҳий ўзликни сақлаб қолишга даъват қилди.

Россия давлат телеканаллари орқали жонли тарзда трансляция қилинган бир ярим соатлик йиллик мурожаатида Путин мамлакатдаги демографик вазиятни террорчилик¸ экстремизм ва сепаратизм баробарида Россия олдидаги асосий таҳдидлардан бири деб баҳолади.

- Россия бирлиги¸ яхлитлиги ва суверенлиги мутлақ дахлсиздир. Айирмачилик ва миллатчиликнинг ҳар қандай ифодаси сиëсий саҳнадан дарҳол йўқотилмоғи лозим¸ деди ўз чиқишида Путин.

Мамлакат миграция қоидаларининг босқичма-босқич кескинлаштирилиши лозимлигини урғулаган Путин¸ постсовет ҳудудидан келаëтган меҳнат муҳожирлари оқимини назоратга олиш заруратини тилга олди:

- 2015 йилдан кечиктирмай¸ ҳар қандай паспорт эмас¸ фақат хорижга чиқишга рухсат берувчи махсус паспорти борларгина Россия ҳудудига киритилиши лозим. Бошқа давлатлар¸ хусусан¸ МДҲ давлатларининг ички паспортлари билан кириш тўхтатилиши лозим¸ деди Путин жумладан.

Путиннинг миграция қонунчилигини кучайтиришга оид бу топшириғининг ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари тақдирида қандай акс этиши ҳозирча маълум эмас.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудига киришлари учун Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати назоратидан сўнг бериладиган чиқиш визаси талаб қилинмайди.

Ўзбекистонда мамлакат ичкариси ва хориж учун мўлжалланган икки алоҳида турдаги паспорт тизими йўқ ва 2015 йилга қадар мамлакат фуқароларини халқаро стандартларга мос келувчи биометрик паспорт билан таъминлаш жараëни якунланади.

Путиннинг миграция қоидаларини кескинлаштиришга оид баëнотини шарҳлаëтган кузатувчилар тахминича¸ 2015 йилдан бошлаб Россия ўз ҳудудига кириш учун Ўзбекистон фуқароларидан айнан чиқиш визаси талаб қилишни бошлаши мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:31 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG